БАХОЛОВЧИЛАР ДИККАТИГА !

“Шофиркон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти балансидаги бино-иншоотларни ва бошқа мол-мулкларни бозор қийматини аниқлаш ҳамда баҳолаш тўғрисидаги 
ҳисоботнинг экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Шофиркон пахта тозалаш” АЖга қарашли “Дўрмен” пахта қабул қилиш масканининг бино-иншоотларни ва бошқа мол-мулкларни бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.

Шофиркон пахта тозалаш АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.

Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:

- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;

- Ташкилот устави нусхаси;

- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси, бунда суғурта суммаси 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлиши керак;

- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;

- Баҳоланган корхоналар рўйхати;

- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Тижорат таклифларини 2019 йил 9март соат 16:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:

Ўзбекистон Республикаси, Индекс: 201 113, Бухоро вилояти, Шофиркон тумани Ш.Ҳамроев ҚФЙ, Ю.Ёбусхўр қ/қ.

Маълумот учун телефонлар: (0365) 502-34-73, (+99891) 404-00-98.

Эълон жойлаштирилган сана: 2019 йил 02 март.