Умумхалқ ҳашари бошланди

Қизғин савол-жавоб ва мулоқот тарзда ўтказилган анжуманда қатнашганлар қадимий Наврўз байрами тарихига оид кўплаб қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Ҳашар – халқимизнинг азалий анъаналаридан бўлиб, умумжамоавий масалаларни ҳал қилиш, яъни, маҳалла-кўйнинг озодалигини таъминлаш, қариялар, ёрдамга муҳтожлар, беморларнинг ҳолидан хабар олиб туриш, бева-бечораларга ёрдам кўрсатиш, етимларнинг бошини силаш каби хайрли эзгу амалларни ўзида ифода этади. Бу галги умумхалқ ҳашарининг гашти, файзи ўзгача. Зеро, халқимиз Наврўз – умуммиллий байрам, шарқона янги йилни кўтаринки, аъло кайфиятда кутиб олиш ва нишонлашга алоҳида тайёргарлик кўрмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, қишлоқлар, маҳаллалар, ташкилот ва муассасаларда кўтаринки руҳда ўтаётир. Эрта тонгдан барча ҳамжиҳатликда ободонлик ишларига киришди 

Ҳашар кунлари 44 минг гектарга яқин майдонни ободонлаштириш ва тозалаш, 27 минг километрга яқин узунликдаги ариқ ва лотокларни тозалаш, 8 мингдан ортиқ қабристон, 760 дан зиёд зиёратгоҳ ва қадамжоларни ободонлаштириш, тартибга келтириш, 18 миллионга яқин дарахтни оқлаш ва уларга шакл бериш, шу билан бирга, 12 миллионга яқин манзарали, 10 миллиондан ортиқ мевали кўчат, 14 миллиондан ортиқ гул кўчати ўтқазиш режалаштирилган. 

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Кам таъминланган оиланинг уй-жойларини ҳашар йўли билан таъмирлаш ва тартибга келтириш, эҳтиёжманд оила, ногирон ва ёлғиз қариялар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Ҳашар кунлари ўз иш жойида меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳар бир корхона, муассаса, ташкилотлар ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарига ўз улушини қўшмоқда.

– Маҳалламизда умумхалқ хайрия ҳашари аҳиллик, ҳамжиҳатлик билан ўтмоқда, – дейди Бектемир туманидаги “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Турсунбой Чуланов. – Ҳашар доирасида кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи, ариқ-зовурлар, болалар ўйин майдончалари тозаланмоқда. Дарахтлар оқланиб, турли мевали ва манзарали дарахт ва гул кўчатларини экилмоқда. Бу халқимиз, айниқса, ёшларимизда Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат, табиат, атроф-муҳитга бўлган эзгу муносабатини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Маҳалладошлар билан ҳашарни кўнгилдагидек ўтказиб, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олмоқчимиз.